2017 йилнинг 21 июнь куни, Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 9 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 21 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2833 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 808 тасини қўпол турдаги, 15 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

2017 йилнинг 21 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1021 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 572 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 449 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.