Aston Martin гиперкарида от кучлари сони килограмм кўрсаткичларидан ҳам кўпроқ бўлади

Технология 23 Июнь 2017 6197

Road & Track нашри ихтиёрига Aston Martin ва Red Bull’нинг биргаликда яратган гиперкари — Valkyrie’га оид техник характеристикалар келиб тушди. Хусусан, «Валькирия» моторининг қуввати кўрсаткичи — от кучлари сони унинг массасини билдирувчи килограммлар сонидан ортиқроқ бўлиши маълум бўлди.

Модель гибрид қурилмага эга бўлади. Унинг таркибига минг от кучига эга, Cosworth томонидан ишлаб чиқилган 6,5 литр ҳажмдаги V12 мотори, Формула-1 автомобиллардаги сингари энергияни қайта куперация қилиш тизими киради. Улар жами қувватни яна 130 от кучига оширади.

Бироқ карбон монококли, кўмирпластикли шасси базасида қурилган автомобилнинг массаси 1030 килограмм бўлади, холос. Шундай қилиб, автомобилнинг ҳар килограммига бир от кучидан ҳам зиёдроқ қувват тўғри келади. Таққослаш учун: 1500 от кучи қувватига эга двигатель билан жиҳозланган Bugatti Chiron гиперкари 1995 кг массага эга.

Aston Martin Valkyrie нолдан 320 км/соат тезликка 10 сония ичида эриша олади. Бу тезликдан яна бутунлай тўхташ учун 5 сония кифоя қилади.

Умумий фойдаланиш йўллари учун мўлжалланган намунадан ташқари «Валькирия»нинг яхшиланган аэродинамикага эга трек варианти ҳам ишлаб чиқилади. Aston Martin’дагиларнинг фикрича, бундай модификация Сильверстоунда LMP1 тоифасидаги пойга машиналари билан баҳслашади (WEC чемпионатидаги олий тоифа)

Жами бўлиб машинанинг 150 дона оддий йўлга мўлжалланган ва 25 дона трек варианти ишлаб чиқарилади. Фуқаролар учун мўлжалланган барча машиналар 2016 йилдаёқ ҳар бири 3 миллион доллардан кам бўлмаган суммага сотиб бўлинган.

Харидорлар илк гиперкарларни 2019 йилда қўлга киритишади. (3 миллион долларни олдиндан тўлаб қўйиб, 3 йил кутиш — автосалонларимиз буни ўқиб қолишмасин тағин :-)

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
Кўпроқ янгиликлар