Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги “Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
 
Белгиланишича, Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва:
 
•  биоресурсларни сақлаш бўйича атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни;

•  илмий-тадқиқот фаолиятни олиб боришни;

•  атроф муҳит мониторингини амалга оширишни;

•  экологик таълим ва тарғиботни  молиялаштиришни амалга оширади.
 
Жамғарма маблағлари манбалари:
 
•  атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун жарималарнинг 50 фоизи;

•  коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун жарималарнинг 40 фоизи;

•  авария туфайли кўплаб чиқариб ташланганлиги учун жарималарнинг 50 фоизи;

•  табиий ресурслардан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун тўловларнинг 40 фоизи;

•  хўжалик фаолияти натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун маблағларнинг 40 фоизи;

•  табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлганлардан сумманинг 50 фоизи;

•  дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов суммасининг 40 фоизи;

•  табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашувчи юридик шахсларнинг маблағлари;

•  юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

•  экологик акцияларни ўтказишдан тушадиган маблағлар.

Жамғарманинг бошқарув Кенгаши  Жамғармани бошқариш органи ҳисоблананиб, у молиялаштириш йўналишларини белгилайди. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Давлат экология қўмитаси, бошқа давлат органлари, илмий-тадқиқот, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан ташкил топади ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.