Бразилиядаги автофалокатда 21 киши ҳалок бўлди

Жамият 23 Июнь 2017 6041
Фото: Jefferson Rocio/ Futura Press/ Estadão Conteúdo

Бразилияда юк машинаси, автобус ва иккита тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 22 июнь куни Бразилия йўл полицияси маълум қилди.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, ЙТҲ Эспириту-Санту штатида 22 июнда маҳаллий вақт билан соат 5:50 да содир бўлган.  ЙТҲ тош ортиб олган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, автобусга келиб урилиши оқибатида содир бўлган. Автобус ортидан келаётган иккита тез ёрдам машинасидан бири фалокатдан қочиб қутула олмаган, иккинчиси эса ағдарилиб кетган. Автофалокат жойида ёнғин чиққан.

Автобусда кетаётган йўловчилар энг кўп жабр кўрган. Globo портали маълумотларига кўра, автобус йўловчилари орасидан 13 киши ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, автобус юк машинаси келиб урилишидан бўлакланиб, ёниб кетган. Қурбонларнинг аксарияти айнан ёнғинда ҳалок бўлган.

Кўпроқ янгиликлар