Қадр кечасида қилинган дуо қалбларни яна бир бор титратди (видео)

Жамият 23 Июнь 2017 46552

Инсон ҳаётий дунёда умргузаронлик қилар экан, Аллоҳ томонидан унга тақдим этилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда икки дунё саодатманди бўлиш учун захира тўплайди. Бу имкониятларни ҳар ким ҳам кўриб, англаб етавермайди. Яратганнинг ўзи бандасига бу имкониятларни англаш учун ҳикмат бериб қўяди. Рамазон кунлари, айниқса, Лайлатул Қадр кечаси ана шундай имкониятлардан биридир.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бу йилги Рамазон ойида юртимиз масжидлари ҳақиқий мўмин-мусулмон, ихлосманд ва Яратган марҳаматидан умидвор инсонлар билан тўлиб-тошди. Хатмонлар, таровеҳ намозлари ва дуои-зикрлар бу кунларнинг файзига файз қўшди. Жумладан, Рамазоннинг 27-кунига ўтар арафасида Қадр кечасининг кутиб олиниши ҳам ўзгача шукуҳли ва тароватли бўлди.

Пойтахтнинг “Мирзо Юсуф” жоме масжидида Аллоҳ розилиги ва савобни ният этиб тўпланган мўмин-мусулмонлар бу кеча файзидан, раҳматидан, баракасидан умидвор ҳолда дуога қўл очишди. Муҳаммад Лойиқ қори Абдулвоҳид ўғли Хатми Қуръон дуосини ўқиганда қалблар тўлқинланди, “омийн” дея дуолар мустажобидан умид қилинди. Дуо олишнинг улуғ фазилат эканлиги, қилинган дуолар қабул бўлишидан тақдирлар ўзгариб кетиши ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг муборак ҳадисларида марҳамат қилинган. Барча мўмин-мусулмонларнинг шу кечада қилган дуолари Яратган ҳузурида мақбул бўлишини ихлос ила ният қилиб қоламиз.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар