Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 22 июнь куни автобус ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган ўзбекистонликлар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг қариндошларига етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, «Самара—Чимкент» йўлининг 946-километрида икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида тўққиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 17 нафари турли даражада тан жароҳати олган, улардан беш нафари касалхонага ётқизилган (автобусда жами 52 киши бўлган).

«Ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг оила аъзолари ва яқинларини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бўлимлари ва вилоят ҳокимликларига юборилди», — дейилган Ўзбекистон ТИВ ахборотида.

Ҳалок бўлганлар рўйхати:

Жумаев Тоштемир Аҳмадович, 24.07.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ), Қизилқалоқ кўчаси.
Эргашев Музаффар Абубакирович, 22.04.1991 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани.
Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич, 17.03.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Кўтарма» ҚФЙ), Кичик Кўтарма кўчаси.
Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли, 22.11.1990 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Бўз тумани, «Ховас» ҚФЙ, Завроқ кўчаси.
Мўминов Абдурасулхон Парпиевич, 12.10.1984 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ.
Холбоев Анваржон Акрамжонович, 30.08.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси.
Турсунов Қудратали Рустамалиевич, 20.06.1981 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Чуст тумани, «Шўркент» ҚФЙ.
Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович, 13.05.1987 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Мехнатобод» ҚФЙ.
Қодиров Зоҳиджон Зоирович, 15.04.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, «Яккатут» ҚФЙ.