Миср президенти Рамазон ҳайити яқинлашаётгани муносабати билан 500 маҳбусни озод этди

Жаҳон 23 Июнь 2017 3337
Фото: AFP 2017 / Alain Jocard

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий 23 июнда Рамазоннинг тугаганини билдирувчи Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити яқинлашаётгани муносабати билан 500 маҳбусни озод этиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. 

Youm7 нашри маълумотларига кўра, озод қилинадиганларнинг кўпчилиги ноқонуний норозилик намойишларида иштирок этгани учун жазоланган ёш фаоллардан иборат.

Ёш фаолларнинг озод этилиши масаласи 2016 йил октябрида Шарм-аш-Шайҳдаги ёшлар анжуманида кўтарилганди. Бу тадбирда президент ҳам иштирок этган. Анжуман якунларига кўра ас-Сисий жазоланган ёшлар ишини кўриб чиқиш учун журналистлар, жамоат арбоблари, ички ишлар ва адлия вазирликлари вакиллари иштирокида идоралараро комиссияни тузишга қарор қилганди. 

Бундан аввалроқ жорий йилда амнистия билан 300 дан ортиқ ёшлар озод қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар