22 июнь куни Москвадаги Боженко кўчасидаги канализацияда ишлаётган беш нафар ишчи заҳарли газдан нафас олган. Уларнинг уч нафари ҳалок бўлган. «МК»шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:00 атрофида Ўзбекистон фуқаролари беш киши бўлиб канализацияга тушишган. Улар махсус кийимда, лекин нафас йўлини ҳимояловчи ниқобсиз ишлаётиб, хавфсизлик техникаси қоидасини бузишган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, канализация люкларида кўпинча ҳидсиз, лекин заҳарли метан (ботқоқ гази) тўпланиб қолади.

Кутилмаганда эркаклар бирин-кетин ҳушини йўқота бошлашган. Баъзилари у ердан чиқиб, ёрдамга чақиришга муваффақ бўлишган. ФВВ ходимлари етиб келгунига қадар ишчилар ватандошларининг жасадларини канализациядан олиб чиқишган. 

Воқеа содир бўлган жойга тергов комиссияси иш олиб бормоқда.