Президент ташрифидан сўнг Учтепадаги 78-умумтаълим мактабини таъмирлаш бошланди

Жамият 23 Июнь 2017 6572
Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида шу йилнинг 16 июнь куни пойтахтнинг Учтепа туманига ташриф буюрди. Учтепа тумани ҳокимлигида мазкур ташриф давомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва истиқболдаги ишларга бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ўтказган тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, депутатлар, туман ҳокимлиги мутасаддилари, тадбиркорлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда Учтепа тумани ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмокда. Хусусан, тиббий хизмат кўрсатиш, курилиш материаллари, кимё саноати, мебель, фармацевтика, чарм-пойабзал каби йўналишлардаги 70 га яқин лойиҳанинг бажарилиши натижасида мингга яқин иш ўрни яратилади. 

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев маҳалламизга келиб, аҳолининг яшаш шароити билан танишганидан маҳалладошларимизнинг боши кўкка етди, – дейди “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулжамол Шариева. – Учрашувда давлатимиз раҳбари маҳалламизда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар билан танишиб, зарур кўрсатмалар берди. Хусусан, ҳудудимизда жойлашган 78-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактабни капитал таъмирлаш лозимлигини айтди. Ҳозирги кунда мактабни таъмирлаш ишлари бошланди. Айниқса, Президентимизнинг ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курси ташкил этиш борасидаги кўрсатмасини катта ишонч сифатида қабул қилдик. Ҳудудимиздаги кўп қаватли уйларнинг атрофи тозаланиб, манзарали гуллар экилмоқда, маҳалламиз янада обод бўлмоқда. 

Мулоқотда Президентнинг мазкур лойиҳаларни янада такомиллаштириш, туманда тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича берган топшириқларидан келиб чиқиб, бу борада партия олиб борадиган ишлар хусусида фикр юритилди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар