Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 26 июнь, Рамазон ҳайити кунида соат 05:30дан бошлаб ишлашини маълум қилди.

Мавжуд 19 та дўкондан фақатгина “Next” кўнгилочар савдо мажмуасидаги ҳамда DISKONT туркумидаги супермаркетлар мазкур графикка киритилмади.

Айтиш керакки, тармоқ муқаддас айём муносабати билан ҳафталик электрон каталогининг махсус сонини ҳам тақдим этди. Унда харидорлар байрам маҳсулотлари ҳамда ҳадя қилинадиган буюмлар учун энг яхши чегирмалар ва акциялар билан танишиши мумкин.

Жумладан, дастурхон учун зарур бўлган нон маҳсулотлари, ширинликлар, пишириқ тайёрлашга кетадиган масаллиқлар, мевалар, гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда бошқа товарлар учун ҳамёнбоп нархлар эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, korzinka.uz тармоғи ҳар ҳафта ўзининг Telegram каналида энг сара чегирмалар, таклифлар ва акциялардан иборат электрон каталогни бериб боради.

Реклама ҳуқуқи асосида