Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди

Жамият 23 Июнь 2017 33008

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ҳамда СТВ телеканали ҳамкорликда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаганларни тунги вақтда назоратсиз юришларининг олдини олиш мақсадида «Тунги рейд» ўтказилди.

Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан «СамСити», «Ле Гранд», «Пандора» ва бошқа тунги клублар бўйича ўтказилган текширувда бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Хусусан, «Шарқ пазандаси» МЧЖ раҳбарияти 14 ёшли вояга етмаган боланинг меҳнатидан фойдаланиб келган. 

Тунги клубларда вояга етмаган ёшларнинг кўпчилиги ярим тунда спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганлиги аниқланган. Рейд давомида тунги клубда бўлган ёш қизлар билан ўтказилган суҳбатда аниқланишича, уларнинг аксариятининг ота-онаси хорижда. 

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимининг айтишича, тунги клублар соат 23:00 гача ишлаши мумкин. Акс ҳолда ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан тунги клублар эгаларига нисбатан муайян чоралар кўрилади.

Жорий йилнинг сўнгги 5 ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида 15 та рейд ўтказилиб, вояга етмаганларга тегишли тартибда чоралар кўрилган. 

Ф.Норбўтаев

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар