Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тез тиббий ёрдам бригадаларининг кечикиши олди олинмоқда

Ўзбекистон 23 Июнь 2017 4239

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими: долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар берди Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Тадбир мамлакатда шошилинч ва тез тиббий ёрдам соҳасида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганиш, яратилаётган имконият ва қулайликлардан аҳолини яқиндан таништириш ҳамда тизим олдида турган вазифалар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди. 

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзига хос инфратузилма яратилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошидаги бўлимлари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги тез тиббий ёрдам хизмати станциялари ва санитар авиация хизмати халқ саломатлиги йўлида фаолият юритмоқда.

Мазкур хизмат ўз олдига аҳолига малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тиббий хизмат кўрсатиш, самарадорлиги бўйича жаҳон талабларига мос келадиган шошилинч тиббий ёрдам тизимини ташкил этиш, хорижий турдош ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш каби вазифаларни  мақсад қилиб қўйган. 

Энг асосийси, соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида шошилинч тиббий ёрдам тизимида йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Шошилинч ҳолатларда беморга ёрдам кўрсатиш учун зарур воситаларга эга бўлган шошилинч ёрдам бригадалари зудлик билан етиб бориши муҳимдир.  Шундан келиб чиқиб, йил охиригача 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиниши режалаштирилган бўлса, шу кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 200 га яқин тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга етказиб берилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 13 февралдаги “Тез тиббий ёрдам автотранспортларининг ихтисослаштирилган ва умумтармоқ бригадаларини, тез тиббий ёрдам хизмати чақириқларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун зарур бўладиган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш нормативларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига кўра, тез тиббий ёрдам хизматининг битта махсус бригадасида 41  номдаги, умумтармоқ бригадасида эса 36 номдаги дори воситалари бўлиши белгиланди ва улар билан таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. 

Бундан ташқари, шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам бригадаси ишини ташкиллаштирувчи асосий бўғин — тез ёрдам хизмати диспетчерлари қайта ўқитилиб, уларга нисбатан талаблар ҳам оширилди. Энди диспетчерларнинг касбий маҳорати ва малакасини мустаҳкамлаш учун улар қайта ўқитилади. Чунки бугунги кун диспетчерининг вазифаси фақат мурожаатни ёзиб олиб, уни керакли мутахассисга етказиш эмас, зарур ҳолатда у мурожаат қилувчига тез тиббий ёрдам бригадалари етиб боргунига қадар кўрсатилиши лозим бўлган биринчи тиббий ёрдам бўйича маслаҳатлар бера олиши ҳам керак.  

Олиб борилаётган ислоҳотларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бирламчи тиббий бўғинда тиббий хизматнинг тезкорлигини таъминлаш ва шу орқали шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизматга тушаётган юкламаларни енгиллаштириш мақсадида яқинда пойтахтимиздаги жами 60 та шаҳар оилавий поликлиникаларнинг ҳар бирига иккитадан, жами  120 дона “DAMAS” русумли автомашиналар топширилди. Эндиликда беморларнинг уйига бориб, энг керакли тиббий муолажаларни амалга ошириш, зарур ҳолатларда уларни оилавий поликлиника ёки бошқа тиббиёт муассасасига етказиб бориш хамда патронаж хизматини кўрсатиш каби вазифалар ўз вақтида, кечиктирилмай амалга оширилади. Автомашиналар ўз ҳудуди бўйлаб ҳаракатлангани боис, йўллар тирбандлигидан келиб чиқадиган тез ёрдам биригадаларининг кечикиши каби ҳолатларнинг  олди ҳам олинади.

Тадбир давомида мазкур тизимнинг бугунги ҳолати, тез тиббий ёрдам хизматининг сифат ва самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Президент томонидан белгиланган аниқ вазифалар ижроси ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар