Tesla компанияси ўзининг мусиқий сервисини яратиш устида иш бошлади, у бу маркадаги автомобилларда радиони бутунлай алмаштириши керак. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ҳозирги пайтда электрокарлар ишлаб чиқарувчиси эҳтимолий шериклар билан музокаралар олиб бормоқда. Буни Илон Маскнинг компаниясида тасдиқлашган.

Tesla’дагилар ҳозирча у тўлақонли мусиқий сервис бўлиши ёки автомобиллар бор бўлган сервислардан бирига уланиши борасида бир қарорга келмаган.