АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчиси лавозимига Миллий футбол лигасининг New York Jets клуби эгаси Роберт Вуд Жонсон номзодини таклиф қилди. Жонсон Трампни унинг сайловолди кампанияси давомида фаол қўллаб-қувватлаган. 

Трампнинг бу қарори ҳақида Оқ уй маълум қилди. 70 ёшли Жонсон таниқли америкалик бизнесмен ва саҳоватпеша бўлиб, у 30 йилдан кўпроқ вақтдан бери активларни бошқариш бўйича хусусий компанияни бошқариб келади ва Республикачилар партиясининг асосий ҳомийларидан бири ҳисобланади.

Энди Жонсоннинг номзоди АҚШ сенати томондан тасдиқланиши керак.