Юнусободда фоҳишахона аниқланди

Жамият 23 Июнь 2017 21294

2017 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 21:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Сабирова Надежда Васильевна (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаро «Р» ва «К» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар