Ўзбекистон 2016 йил якунлари бўйича ижобий таассуротлар Индексида (Positive Experience Index) 3-5 ўринларни банд этди. Индекс Gallup World тадқиқот ташкилоти томонидан тайёрланди.

Gallup World ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 82 индекс билан 3-5 ўринларни Панама ва Филиппин билан бўлишиб турибди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, индексга жаҳоннинг 142 давлати киритилди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган. Умумий индексда Парагвай биринчи поғонани банд этган бўлса, Коста-Рика иккинчи ўриндан жой олди.

Шунингдек, Ўзбекистон энг салбий ҳиссиётлар даражасига эга давлатлар рўйхатига ҳам кирди (индекс - 14). Биринчи ўринда Қирғизистон.

Индекс дунёнинг 142 давлати ҳар бирида яшовчи минг нафар кишини сўровдан ўтказиш орқали тузилди.