АҚШда полиция ходими ит туфайли ўсмирни отиб ўлдирди. Бу ҳақда CBS Los Angeles хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, полициячилар базм ўтаётган уйга келишган. Уйдаги ит улардан бирининг оёғини тишлаб олгач, полиция ходимлари отишма бошлашган.

Ўсмир отишма юз берган жойга яқин ердаги бинодан кўчага чиққан, шундан сўнг ўқлардан бири унга келиб теккан.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.