Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади

Жаҳон 24 Июнь 2017 1833

Лондоннинг Камден тумани раҳбарияти ёнғин хавфсизлиги мақсадида Chalcots Estate микротуманидаги 5 та кўп қаватли бинода яшовчи одамларни вақтинчалик бошқа жойга кўчиришга қарор қилди. Гап шундаки, ушбу бинолар ҳам ёниб кетган Grenfell Tower биноси каби ташқи қоплаш материаллари билан қоплаб чиқилган.

Бу ҳақда Камден округи кенгаши раҳбари Жоржия Гулд Sky News телеканали эфирида маълум қилди.  

"Grenfell’даги ёнғин барчасини ўзгартирди – биз одамларни фалокатдан сақлаш учун барча ишни қилишимиз лозим", деб айтди Гулд ва шаҳар аҳолиси хавфсизлиги муниципал ҳокимиятнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Умумий ҳисобда бу бинолардан 800 га яқин оила кўчирилади. Ҳозирча улар яқин орадаги спорт-кўнгилочар мажмуасига кўчириладилар. Сўнгра дўстлари ва яқинлариникида вақтинчалик яшашга имкони бўлмаганлар меҳмонхоналарга жойлаштириладилар.

Гулднинг айтишича, уйларнинг қопламасини ёнғинга бардошлисига алмаштириш бўйича ишлар 3-4 ҳафта давом этади.

14 июнда Grenfell Tower’да содир бўлган ёнғин туфайли 79 киши ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар