Falcon 9’нинг биринчи поғонаси Атлантикадаги сузувчи платформага қўндирилди

Жаҳон 24 Июнь 2017 5060
Фото: AP

Falcon 9 ракета ташувчисининг биринчи поғонаси Болгариянинг BulgariaSat 1 сунъий йўлдошини муқим орбитага олиб чиқиш учун учирилгач, Атлантика океанидаги сузувчи платформага эсон-омон қўндирилди. Парвознинг трансляциясини космик аппаратнинг эгаси SpaceX томонидан олиб борилди, деб хабар беради РИА Новости.

Болгариянинг BulgariaSat 1 сунъий йўлдошини ортиб олган Falcon 9 Канаверал бурнидаги космодромда бугун Тошкент вақти билан 00:10 да парвоз қилди.

9 дақиқадан сўнг унинг биринчи поғонаси ерга қайтиб, Анталтика океанидаги сузувчи платформага тик қўндирилди.

Ракета ташувчининг иккинчи поғонаси 35 дақиқа ичида сунъий йўлдошни оралиқ орбитага қадар олиб чиқди.

NASA билан ўзаро шартнома асосида Халқаро космик станцияга юк парвозларини, шунингдек сунъий йўлдошларни тижорий парвозларини уюштирувчи SpaceX компанияси Falcon 9’нинг дастлабки поғонасини Атлантикадаги сузувчи платформага қўндириб, ракета ташувчи поғоналардан кўп марта фойдаланиш технологиясини синовдан ўтказмоқда. Компаниядагиларнинг ишонишича, биринчи поғонадан қайта фойдаланиш космик парвозларни арзонлаштиради. 

BulgariaSat 1’ни учириш мобайнида шу йилнинг январида Iridium Satellite Communications компаниясига тегишли тижорий сунъий йўлдошни учиришда фойдаланилган, сақлаб қўйилиб, кейинчалик тикланган биринчи поғона қайта ишлатилган.

Статистикага кўра, SpaceX шу пайтгача учирилган Falcon 9 ракеталарининг 12 та биринчи поғонасини сақлаб қўйишга муваффақ бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар