Германия Европа марказий банки рухсати билан 0 евро қийматдаги купюраларни чиқарди. Бу ҳақда Neue Osnabrücker Zeitung хабар бермоқда 

Нашр маълумотларига кўра, ушбу купюра билан харидларни амалга ошириб бўлмайди ва у ўзидан фақатгина сувенирни акс эттиради. Бироқ шу билан бирга купюра барча ҳимоя даражалари, жумладан сув белгилари ва голограммаларга эга ва оддий евролар босиладиган қоғозда босилади.   

Банкнота нафақат сайёҳлар, балки коллекционерлар эътиборини ҳам жалб қилиши кутилмоқда. Купюралар чекланган миқдорда – 5 минг нусхада чоп этилган ва ҳар бири 2,5 евро туради.

Банкнотада Германия ҳарбий-денгиз флотининг 1958 йилги "Горх Фок II" елканли қайиғи тасвирланган.