Хитойда кўчки юз бериши оқибатида вайроналар остида 100 дан кўпроқ одам қолиб кетди. Бу ҳақда China News твиттерда маълум қилди. 

Хабарда айтилишича, кўчки Сичуань вилоятидаги Маосянь уездида содир бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар юборилган. Маълум қилинишича, кўчки остида 40 дан кўпроқ уй қолиб кетган.

Хитойнинг People's Daily Online портали маълумотларига кўра, кўчки Нгава-Тибет-Цян мухтор округидаги тоғдан кўчган ва Ксинмо қишлоғидаги 2 км лик ҳудудни босиб қолган. Маълумотларга кўра, кўчки маҳаллий вақт билан 24 июнь соат 06:00да содир бўлган.

CCTV телеканалининг маълум қилишича, табиий офат кучли ёмғирлар сабабли содир бўлган.