Энергия тежовчи ойна бу – ойнани яратишда вакуум камерасида магнитрон усулда кумуш, титан, никель хром каби металл оксидларини 7 қаватдан 10 қаватгача сепиш орқали ойнада махсус қоплама юзага келади. Бу қаватлар калинлиги шундай даражада яратилганки, бунинг ҳисобига ойна максимал даражада нур ўтказиш, шунингдек қуёшнинг инфрақизил нурларини ҳамда иссиклиқни тўсиш хусусиятига эга бўлади, оддий ойна эса кварц қуми, сода, оҳак ва синиқ ойна бўлакларини қўшиш орқали тайёрланади, таркибида ҳеч қандай металл оксидлари бўлмагани ҳисобига ойна энергия тежовчи хусусиятга эга эмас.

Бугун биз таклиф этаётган ойналар ўз вазифасига кўра ёз мавсумида хонани исиб кетишидан, қишда совиб кетишидан сақлаш ҳамда йилда 365 кун хонада қулай ҳароратни таьминлаб беришдан иборат бўлса-да биз ушбу ойнани энергия тежовчи деб номладик.

Хўш нега айнан бундай ном?

Бугун бутун дунёга ўзининг осмон ўпар бинолари билан ном тарқатган Дубай шаҳри биноларининг ташқи кўринишини ойна ташкил этса-да, иқлим қанчалик жазирама иссиқ бўлишига қарамай кўп электр энергиясини сарф этмай туриб бино ичкарисида салқин ҳаво ҳароратини таьминлашга муваффақ бўлмоқдалар. Бунинг асосий сабаби ўрганилганида шу маьлум бўлдики, Дубай шаҳридаги бино ромларининг ойнаси энергия тежовчи ойна билан таьминланган экан. Хўш, биз хам энергия тежовчи ойна ўрнатсак, ёз мавсумида қандай килиб энергияни тежашга эришамиз? Мутахасислар изланишлари натижасида шу маьлум бўлдики, энергия тежовчи ойна қўйилган хонага нисбатан оддий ойна қўйилган хонани салқинлатишга 40 фоиз кўпроқ электр энергияси сарф этилар экан.

Ёз мавсумида энергия тежовчи ойна билан кондиционер орқали ҳам электр энергиясидан 2 баробар иқтисод қилса бўлади. Оддий ойна ўрнатилган хонада кондиционерни ёқиб хона ҳарорати салқинлатилади, бироқ ушбу ойнада қуёшнинг иссиқ нурларини қайтариш ва хонадаги салқинликни сақлаб қолиш хусусияти бўлмагани ҳисобига, қуёшнинг иссик нурлари хонага кириши натижасида хона исийди ва хонада меъёрдаги салқин ҳароратни сақлаб қолиш учун тўхтовсиз кондиционердан фойдаланишга тўғри келади. Агарда энергия тежовчи ойна ўрнатилган бўлса, бу ойна жазирама иссиқда 58 фоизгача қуёшнинг иссиқ нурини қайтаради, хонадаги салқин ҳароратни сақлаб қолади. Бунинг натижасида хонани салқинлатиш учун кондиционер ёқилади, маьлум даражада хона салқинлатилганидан сўнг кондиционер ўчади, хонадаги салқин ҳарорат узоқ муддат сақланиб қолиши натижасида кондиционер қайта ишга тушиши учун ҳеч қандай имкон қолдирмайди. Бу биринчи навбатда кам қувватли ва кичик ҳажмдаги кондиционер олишингиз имконини беради, бунинг натижасида кам қувват сарф бўлади. Бу орқали эса, энергияни тежашга эришасиз. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сиз, энергия тежовчи ойна ўрнатиб нафақат электр энергиясини, балким ўз ҳамёнингиздаги маблағдан ҳам иқтисод қилиб қоласиз.

Қуйидаги ҳисоб-китоблар орқали биз таклиф этаётган ойна чиндан ҳам энергия тежовчи эканлигига ўзингиз гувоҳ бўлишингизга ишончимиз комил.

Қуйида оддий ойна ўрнатилган хонадонда ёз мавсумида кондиционер учун сарф бўладиган электр энергиясининг сарф харажатини кўришингиз мумкин:

100 кв.м жойни салқинлатиш учун – 6,8 квт/с электр энергияси сарф бўлади.

Ёз мавсумида 100 кв.м майдонига эга бўлган хонадонни салқинлатиш учун кун давомида ўртача 6 соат кондиционерни ёқиб қўйсак электр энергиясига бўладиган сарф харажат:

 6,8 квт/с * 100 кун * 6 соат 1 кунда = 4080 квт/с

1 кунда кондиционер учун 4080 квт/с электр энергияси сарф этилар экан.

4080 квт/с * 191 сум/кВт.с = 779 280 сум

Ёз мавсумида кондиционер учун 779 280 сум сарф қилар эканмиз.

Агар Сиз IMZO GLASS энергия тежовчи ойналарини ўрнатсангиз 40 фоизгача иқтисод қиласиз.

779 280 сум * 40% = 311 712 сум.

Қиш мавсумида хонани иситиш харажатларига тўхталар эканмиз, бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасида 1кв.м майдонни иситиш учун 183,2 квт/с электр энергияси сарф этилади. Ушбу ҳолатни Швеция ва Финляндия мисолида айтадиган бўлсак 135 квт/с.ни ташкил этади. Бунга сабаб Швеция ва Финляндиядаги 90 фоиз хонадон ва бино ромлари энергия тежовчи ойна билан жиҳозланган. Шу сабабдан ҳам юқорида номи келтириб ўтилган давлатлар бизга нисбатан 40 фоиз камроқ электр энергиясини сарф этмоқдалар.

Қиш мавсумида хонадонимизни иситишга ҳар қанча ўринсак-да, хона ҳароратини меъёрида ушлаш қийин, қанча кўп электр энергияси сарфламайлик, биз кутгандай натижага эриша олмаймиз. Хонани иситиш учун электр энергияси сарф этамиз, хона ҳарорати исийди, бироқ иссиқлик хонада сақланиб қолиш ўрнига, ойна орқали ташқарига чиқиб кетади. Бунинг сабаби шундаки, мутахассисларнинг тадқиқотлари натижасида хонадаги иссиқ ҳароратнинг 40 фоизи хонадоннинг ойна ўрнатилган қисмидан чиқиб кетиши маълум бўлди. Иссиқлик ташқарига чиқиб кетганидан сўнг, биз яна хонани иситиш учун электр энергиясини сарф этамиз. Агарда муаммонинг ечими ҳал этилмас экан, ушбу электр энергиясига бўлган ортиқча харажат доимий давом этаверади, хонамизда биз истагандай иссиқ ҳарорат бўлишига эриша олмаймиз.

Оддий ойна ўрнига энергия тежовчи ойнадан ўрнатар экансиз, ушбу муаммони бартараф этиш баробарида, қиш мавсумида хонадонингизда доимий иссиқ хаво ҳарорати бўлишини таъминлайсиз. Биз таклиф этаётган энергия тежовчи ойна хонадондан ойна орқали ташқарига чиқиб кетаётган иссиқликни 87 фоизгача хонада сақлаб қолади, ташқарига чиқиб кетишига йул қўймайди. Хонани иситиш учун маълум даражада электр энергияси сарф этилади, хона ҳарорати исийди ва мана шу иссиқлик хонада сақланиб қолади, эндиликда иситиш учун ортиқча электр энергиясини сарф этмайсиз. Бу орқали максимал даражада электр энергиясини ва ўз ҳамёнингиздаги маблағни тежашга эришасиз.

2016 йил 1 ноябрь ҳолатидаги тариф бўйича 1 квт/с электр энергияси учун тўлов ставкаси 191 сўмни ташкил қилади.

Бугун биз 1 кв.м жойни иситиш учун ортиқча 48,2 квт/с электр энергиясини сарф қилмокдамиз.

Буни қиш мавсуми мисолида ўртача 100 кв.м майдонига ҳисоблаб кўрсак :

48,2 квт/с * 191 сум/квт.с * 100 кв.м = 920 620 сум.

1 йил давомида ёз ва қиш мавсумларида сиз иқтисод қиладиган маблағ:

Ёз мавсумида электр энергиясидан - 311 712 сўм

Қиш мавсумида электр энергиясидан – 920 620 сўм

Жами йиллик 1 232 332 сўм иқтисод қилар экансиз.

Юқорида биз фақатгина ўртача 100 кв.м майдон учун қилинадиган сарф – харажат ҳакида тўхталиб ўтдик. Бироқ, Сизнинг ер майдонингиз бунданда катта бўлиши ва сиз бунданда катта маблағ ҳамда электр энергиясини тежаб қолишингиз мумкин.

IMZO GLASS энергия тежовчи ойналарнинг 10 хил турдаги, турли хил рангли кенг ассортиментини таклиф этади. Сиз компаниянинг Тошкент шаҳридаги 12 та шоурумларидан бирига ташриф буюриб, ўз истагингиз ва дидингизга мос ойнани танлаш баробарида, ойнадаги ёруғлик ва қуёш нурининг хонадонингизга кириш даражасини ҳам танлаш имконига эгасиз. Ҳар бир ойна ўз хусусиятига эга. Бу ҳақида тўлик маълумот олиш учун Imzo akfa расмий шоурумларига марҳамат!

Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчаси, 1-а.

Энергия тежовчи ойна тўғрисида маълумот олиш учун: +998 99 823-56-66

Мурожаат учун телефонлар: + 998 95 197-56-66. + 99871 207-77-77

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:

fb.com/imzoglass
instagram.com/imzo_glass

Реклама ҳуқуқи асосида