Исроил авиацияси Сурия қўшинларига зарба берди

Жаҳон 24 Июнь 2017 17427
Фото: Flickr / Israel Defense Forces

Исроил авиацияси Голан тепаликларининг Исроил томондан назорат қилинувчи қисмида портлаган ўнлаб снарядларга жавобан Сурия ҳукумат қўшинларининг икки танки ва артиллерия позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳарбийлар Исроил ҳудудининг ўққа тутилишини Сурия давлатидан снарядларнинг  тасодифий ўтиши деб тан олишди, бироқ бу ҳолат "суверенитетнинг номақбул бузилиши" деб аталди. Исроиллик ҳарбийлар баёнотида таъкидланишича, снарядлар Кунайтра туманида Сурия ҳукумат қўшинларининг мухолифат отрядлари билан юз бераётган тўқнашувлари вақтида ажратувчи чизиқ орқали учиб ўтган.  

Охирги йиллар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия билан чегарада жойлашган Сурия армияси позицияларига бир неча марта зарба берган. Ҳар гал Сурия армияси позицияларининг бомбардимон қилиниши Исроил ҳудудига снарядлар тушишига жавобан амалга оширилган. Охирги марта бундай ҳолат апрелда юз берганди.

Сурия ва Исроил ўртасидаги чегара узунлиги 80 км га яқин ташкил қилади. Давлатлар ўртасида ҳанузгача дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Дамашқ Исроилни ҳеч қачон тан олмаган, Тель-Авив эса Сурияни душман давлат деб баҳолайди. 

Кўпроқ янгиликлар