Маккадаги Масжид Ал-Ҳаромда содир этилмоқчи бўлган теракт олди олинди

Жаҳон 24 Июнь 2017 24654
AP Photo / Mosa'ab Elshamy

Маккада террорчининг қўлга олиниши вақтида 6 нафар хорижлик зиёратчи жароҳат олди, деб маълум қилди Саудия Арабистони ички ишлари вазирлиги вакили.   

Полиция маълумотларига кўра, террорчи-худкуш мусулмон дунёсининг энг муқаддас қадамжоси – Масжид Ал-Ҳаромда Рамазон ойининг охирги жумасида у ерга кўплаб зиёратчилар йиғилганда теракт амалга оширмоқчи бўлган. 

Ички ишлар идоралари вакилининг айтишича, улар Муқаддас масжид, зиёратчилар ва ибодатга келганларни нишонга олган террорчиларнинг режаларини барбод қилишга муваффақ бўлишган. 
Террорчи рейд давомида Макканинг Ажяд даҳасидаги уйлардан бирида яширинишга уринган. У хавфсизлик кучларининг таслим бўлиш талабига жавобан уларга қарата ўқ узган. Сўнгра ўзини портлатиб юборган.

Маълум қилинишича, террорчи яширинмоқчи бўлган уй портлаш оқибатида қисман шикастланган, террорчи у ерда гаровга олган 6 зиёратчи жароҳат олган. Операция давомида шунингдек 5 полициячи жароҳат олган.

Саудия хавфсизлик кучлари умумий ҳисобда Маккада ҳаракат қилувчи иккита гуруҳ, Жиддада эса яна битта гуруҳни аниқлашга муваффақ бўлишган. Рейдлар давомида террорчиликда гумон қилинган 5 киши, жумладан бир аёл қўлга олинган.

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Саудия Арабистонида терактлар ИШИД етакчилари кўрсатмаси билан амалга оширилмоқда. Улар саудияликлар ИШИДга қарши курашувчи АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилгандан кейин ҳужумларни бошлашни буюришган. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар