Бугунги кунда МДҲ давлатларининг террорчилик ва экстремистик харатердаги жиноятларни содир этган 7 мингдан зиёд фуқароси халқаро қидирувда, уларнинг 2 минг нафари ёлланма жангарилар ҳисобланади; ушбу шахсларнинг фототекасини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деган МДҲ аксилтеррор маркази (АТМ) раҳбари, генерал-полковник Андрей Новиков БМТ бош қароргоҳида чиқиш қила туриб, дея хабар беради РИА Новости. 

«Шу йилнинг июнь ойигача бўлган маълумотларга кўра, террорчилик ва экстремистик характердаги жиноятлар содир этгани учун МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси қидирувда. Алоҳида қайд этишим лозимки, уларнинг икки минги — ёлланма жангарилар, яъни учинчи давлатлар ҳудудида ноқонуний жангарилар гуруҳлари ва халқаро террорчилик ташкилотлари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этишган. Ушбу шахсларнинг фототекасини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дея Новиковнинг сўзларини келтирмоқда МДҲ АТМ матбуот хизмати.

Марказнинг мувофиқлаштирувчи роли ҳақида гапирар экан, Новиков барчанинг диққатини одил судловдан беркиниб юрган барча террорчилар, шунингдек, тақиқланган террористик ва экстремистик ташкилотлар ҳақидаги жамики долзарб маълумотлар Ҳамдўстлик давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг аксилтеррор тузилмаларидан МДҲ АТМ махсус маълумотлар банкига келиб тушаётганига қаратди.

«Бу ерда «Ал-Қоида», ИШИД ва «Толибон» ҳаракати каби тақиқланган ташкилотлар фаолиятига дахлдор инсонлар ҳақидаги маълумотлар йиғилади. Маълумотлар банкига реал вақт режимидан МДҲнинг барча давлатларидан масофадан туриб уланиш мумкин», — деди МДҲ АТМ раҳбари.