«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бугунги кунда Каталония жамоасида эмас, балки унинг азалий рақиби – Мадриднинг «Реал» клуби таркибида тўп суриши мумкин эди. Бу ҳақда ўз даврида 13 ёшли Мессини «Барселона»га олиб келган аргентиналик агент Орасио Гажиоли хабар қилди.

«Тақдир тақозоси билан Каталонияга яшашга кетдим. Ҳамда Леони «Барселона»га олиб бордим. Мен Испания пойтахтига кўчиб кетишга жуда яқин тургандим. Агарда Мадридга кетганимда, Месси «Реал» таркибида ўйнарди. Мессини аэропортда кўрганимда, бу йигитча футболчи бўла олмайди, деб ўйладим. У жуда кичкина ва озғин эди. Тан оламан, мен унинг кўринишидан жуда ҳайратга тушгандим. Бироқ, уни «Барселона» машғулотларида кўриб, бу буюк ўйинчи эканини тушундим», - дея Гажиолининг сўзларини келтиради Globoesporte.