Мирзиёев Покистон президентига мактуб йўллади: Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди

Ўзбекистон 24 Июнь 2017 23837
Фото: life.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати. 

Мактубда шундай дейилган: “Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган мудҳиш террорчилик ҳуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз”.

Покистонда портлаш, қурбонлар бор

Покистондаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони қарийб 60 кишига етди

Кўпроқ янгиликлар