Интернет фойдаланувчилари Москва метросида тасвирга олинган суратни фаол муҳокама қилишмоқда. Гап шундаки, суратда Россия президенти Владимир Путинга жуда ўхшаш йўловчини кўриш мумкин. Улар орасидаги ягона фарқ Путиннинг суратдаги қиёфадоши ундан анча ёшроқ. 

Суратни чоп этган фойдаланувчи унга ҳазиломуз изоҳ қолдирган: "Москвада Владимир Путиннинг қиёфадоши аниқланди, уни 2024 йилдан кейин киритиб, монарх деб эълон қилишмоқчи". 

Ушбу пост чоп этилгандан кейин жадал тарқала бошлаган ва қолган фойдаланувчилар ҳам унга ўз фикрларини билдиришган. Баъзилар Путин қиёфадошининг ўнг томонида "бўлғуси Песков" ўтирганини айтишган. 

"Ҳақиқатан ҳам уни клонлаштирувчи лаборатория борми?! Буниси қаердан қочиб кетдийкин?", деб изоҳ қолдирган бир фойдаланувчи. 

Яна бир фойдаланувчи йигитнинг ғамгин қиёфадалигига эътибор қаратиб, "Ҳали хокимиятга келмасдан чарчаган кўринади", деб киноя қилган.

Бир неча йил аввал ОАВда Путиннинг бир неча қиёфадоши борлиги ҳақидаги хабарлар урчиганди.