ОАВ: Грек ва турк хакерлари ўртасида “уруш” бошланди

Жаҳон 24 Июнь 2017 9471

Кибермаконда грециялик ва туркиялик хакерлар ўртасида уруш бошланди. Бу ҳолат Греция бош вазири сайтига киберҳужум амалга оширилганидан сўнг юз бермоқда, деб хабар қилди Грециянинг Star телеканали.

Жума куни Греция бош вазирининг сайти бир неча соат давомида ишламади. Туркиялик хакерлар гуруҳининг маълум қилишича, улар сайтни Грецияда Истанбулдаги Аясофия ибодатхонасида Қуръони Карим ўқилгандан сўнг норозилик юз бергач, бузиб киришган. "Аясофия бизники!", - дея маълум қилишди улар. Бош вазир матбуот хизмати сайтда муаммолар юзага келганини тан олди, бироқ хакерлар ҳақида ҳеч нарса демади, дея таъкидлайди телеканал.

Туркиялик хакерлар ҳужумидан бир неча соат ўтиб Anonymous’нинг Греция гуруҳи Facebook’даги саҳифасида баёнот билан чиқди, улар рўй берган ҳолатга жавоб беришларини айтишган.

"Сизлар бизнинг битта саҳифамизни буздингиз, биз эса сизларнинг юзлаб сайтларингизни яксон қиламиз", - дея маълум қилишган Anonymous Greece. Улар Туркиянинг www.yirmidort.tv телеканали сайтини бузиб киришиб, бу фақат бошланиши эканини қайд этишди.

"Бу бошланиши холос. Туркияга хуш келибсиз! Аясофия грекларга тегишли. Сизлар ҳеч нарса қила олмайсизлар. Греклар сизлардан кучлироқ", - дея ёзишган грециялик хакерлар. Шундан сўнг улар турк сайтларига оммавий киберҳужумлар ҳақида маълум қилишди, деб хабар беради телеканал.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар