Покистон шимоли-ғарбида юз берган иккита портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 57 кишига етди.

Бу ҳақда Geo TV қутқарув хизматларидаги манбаларга асосан хабар берган.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, ҳодиса туфайли 300 дан ортиқ инсон жароҳатланган.

Аввалроқ Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Парачинор шаҳрида содир этилган 2 та портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.