Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания термаси собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Marca нашрига берган интервьюда айтиб ўтди.

«Хайрлашиш вақти келди. Жисмонан ўйнашга ҳали тайёр эдим. Мадрид – менинг ҳаётим жамоаси, ҳеч қачон уларга қўнғироқ қилиб, иш сўрамайман, бироқ таклифларни кўриб чиқишга доимо тайёрман», - деди Арбелоа.

34 ёшли Арбелоа Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шунингдек «Депортиво» (2006-2007) ва «Ливерпуль» (2007-2009) таркибида ҳам тўп сурган. Ўтган мавсумни эса Арбелоа «Вест Хэм»да ўтказди.

Арбелоа жаҳон чемпиони (2010) ва икки карра Европа чемпиони (2008, 2012) саналади. Шунингдек, «Реал» билан ЕЧЛда икки бор (2014, 2016) зафар қучган.