Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)

Жаҳон 24 Июнь 2017 30965

АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Россиянинг Су-27 қирувчи ҳарбий самолётининг RC-135U разведкачи самолётига яқинлашгани фотосуратларини эълон қилди. Су-27 томонидан тутиб олинган чоғда Америка самолёти Болтиқ денгизи узра халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган эди.

«Яқинлашишнинг катта тезлиги ва тутилиш вақтида ҳаво кемаси устидан назорат кучсиз бўлгани боис, яқинлашиш хавфли деган тўхтамга келинган», — дейилади хабарда.

Болтиқ денгизи узра Америка разведкачи-самолёти ёнидан рус қирувчи самолётининг учиб ўтгани ҳақида дастлаб Fox News канали хабар берди. Манбаларга кўра, Су-27  RC-135нинг ёнидан бир ярим метр масофада парвоз қилган, ўзини «провакацион» тутган ва тартибсиз ҳаракат қилган.

Кейинчалик Россия мудофаа вазирлиги АҚШнинг разведкачи-самолёти Россия чегараси томон парвоз қилганини ва кузатиш чоғида эса Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти томон бурилиб, кескин яқинлашишга ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтган. Идоранинг берган маълумотига кўра, ўша ҳудудда яна бир RC-135 самолёти ушланган.

Фото манбаси: Master Sgt. Charles Larkin Sr/U.S. European Command

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар