2017 йилнинг 22 июнь куни тахминан соат 21:50 ларда Хоназарова Дилором Фурқатовна ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, вояга етмаган Вахидова Мухтасарнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) нархи 550.000 сўмлик зирагини эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.