Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар

Жамият 24 Июнь 2017 9973

Тошкентдаги Инҳа университетининг (IUT) 100 нафарга яқин 4-курс талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттириш учун ушбу мамлакатга йўл олдилар. 

IUT матбуот хизматининг маълумотларига кўра, талабалар бир ўқув йили давомида Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил оладилар. Улар Жанубий Кореянинг етакчи олий таълим муассасаларидан бирида таълим олиш имконига эга бўлдилар. 

Тошкентдаги ва Жанубий Кореядаги Инҳа университетлари ўртасидаги келишувга кўра, IUT’нинг "Компьютер ва дастурий инжиниринг" факультетининг 99 талабаси 2017 йил 23 июнда Инчхонга жўнаб кетдилар.

Улар Жанубий Кореяда 28 июндан ўқишни бошлаб юборадилар. Ўзбекистонлик талабалар ўқиш давомида Жанубий Кореянинг диққатга сазовор жойлари ва корейс халқи маданияти билан танишиш имконига эга бўладилар. Ўқиш 2017 йил декабрда якунланади.

Тошкентда Жанубий Кореяга кетаётган талабаларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Учрашув давомида IUT ректори Сарвар Бобохўжаев талабаларга хориждаги ўқишларида омад тилаб қолди. У талабалар барча кучларини ўқишга йўналтиришлари ва хорижий университетда Ўзбекистонни муносиб тақдим қилишлари кераклигини айтди.

Маросим давомида 2016-2017 ўқув йилининг 2-семестри якунлари бўйича академик грантлар соҳиблари мукофотланди. Инҳа университети ҳар бир семестр бўйича ҳар бир курсдан 10 нафар энг яхши талабани аниқлаб олади. Бу талабалар бир семестрга ўқиш учун ҳақ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиладилар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар