Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган аквапаркда ток уриши натижасида беш киши ҳалок бўлди, уларнинг икки нафари - болалар. Yeni Safak газетаси шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, воқеа Сакарья провинциясидаги Акъязи шаҳрида содир бўлган. Сузиш ҳавзасидаги болалар ускунадаги носозлик туфайли ток уриши натижасида ҳалок бўлишди. Катта ёшли уч киши эса болаларни қутқаришга уриниб жон берди. 

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилди, бироқ шифокорлар уларга ёрдам кўрсата олишмади. 

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.