Ўзбекистонда 2016 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганлиги учун ушланган шахсларнинг 110 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этиб, улардан, Афғонистон (24), Тожикистон (27), Россия (19), Қозоғистон (14) ва Қирғизистон (9), фуқароларидир.

Улардан 340 кг наркотик воситалари, 2461 та психотроп таблеткалар, 45,8 гр. прекурсорлар мусодара қилинди.

“Қора дори - 2016” кенг қамровли тадбири давомида жами 1070 та ҳолатда 4933 кв.м. майдонда таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликлар экилганлиги аниқланди. 2037 кв.м. майдондаги ёввойи наша ўсимликлари йўқ қилинди.

ИИВ томонидан 5890 та наркожиноят аниқланиб, 1632 кг наркотик воситалари мусодара қилинди. МХХ Чегара қўшинлари томонидан 142 та ҳолатда, 182,8 кг наркотик воситалари мусодара қилинди. Давлат божхона қўмитаси томонидан наркотик ва психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ 345 та ҳолат аниқланди. Натижада 616,1 кг наркотик, 6099 дона психотроп таблеткалар ҳамда 1,7 кг ва 1,5 литр прекурсорлар мусодара қилинди. 

Бош прокуратура томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб борган наркотик воситалари билан боғлиқ 4762 та жиноят иши назорат тариқасида ўрганилди. Республика суд органлари томонидан 4726 нафар шахсга нисбатан наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласига оид 3484 та жиноят иши кўриб чиқилди.