Жанубий Корея президенти: КХДРнинг Олимпиада-2018да қатнашиши тинчликка хизмат қилади

Жаҳон 24 Июнь 2017 4121
Фото: AP

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг фикрича, КХДР терма жамоасининг 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида қатнашиши Корея ярим оролида тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. У бу ҳақда шанба куни, Жанубий Кореянинг Мужусида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати очилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.

"Мен тинчлик ўрнатувчи спортнинг кучига ишонаман. Мен Жануб ва Шимол ўртасида янги маъмурият пайтида биринчи спорт алмашинувини кўришдан хурсандман", - деди у.

Шунингдек, Мун Чжэ Ин таъкидлашича, КХДРнинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши “тинчликни илгари суриш ва кишилар ўртасида бирликка эришиш каби олимпия қадриятларини ҳаётга татбиқ этишда ёрдам беради”.

Бундан ташқари, унинг эслатишича, 2000 йилги Сиднейдаги ёзги Олимпиадада Жануб ва Шимол жамоалари мусобақанинг очилиш ҳамда ёпилиш маросимларида битта байроқ остида ўтишган. "Мен бу масалада Халқаро олимпия қўмитасининг қўллаб-қувватловини олиш истагидаман", - дея қўшимча қилиб ўтди президент.

Кўпроқ янгиликлар