Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради

Жамият 24 Июнь 2017 7924
Фото: AP

Актёр Жонни Депп президентнинг ўлдирилиши ҳақидаги ҳазили учун узр сўради, деб хабар бермоқда People журнали.

Депп нашр учун берган баёнотида ҳазилини “одобсизлик” дея баҳолади. “Ҳаммаси мен режалаштиргандек бўлмади, мен ёмон ниятни назарда тутмагандим”, - деди у.

Аввалроқ актёр Дональд Трампнинг Буюк Британияга ташрифи республикачи ҳаётининг сўнгги лаҳзалари бўлиши мумкинлигини айтиб ҳазиллашганди. У Гланстонберидаги мусиқий фестивалда сўзлаган нутқида шундай фикрни билдирган. "Қачон охирги марта актёр президент ҳаётига суиқасд қилганди?" - дея савол билан юзланган Депп йиғилганларга.

Кейинчалик эса Трампнинг ўзи Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлганини айтиб, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралашини таъкидлади.

Жонни Депп: "Қачон охирги марта актёр президент жонига суиқасд қилганди?"

Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар