"Толибон" жангариларининг Афғонистон ғарбида жойлашган Салма тўғонидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужуми оқибатида мамлакат хавфсизлик кучларининг 10 ходими ҳалок бўлди.  

Бу ҳақда Ҳирот вилояти губернатори матбуот котиби Фарҳод Жаланий маълум қилган.

Жаланийнинг айтишича, шунингдек 4 полициячи жароҳат олган. Шунингдек, жанг давомида 4 жангари ҳам йўқ қилинган.

Тўғонда 300 млн долларлик реконструкция ишлари амалга оширилиб, ишлар 2016 йилда якунланган. Баландлиги 100 метрдан ошиқроқ ва эни 540 метр бўлган тўғон йилига 42 мегаватт электр энергия бериши ва Ҳирот вилоятидаги 75 минг гектар ерни суғоришда ёрдам беришга мўлжалланган.