АҚШнинг Форт-Мейерс шаҳрида (Флорида штати) Chico's Daycare савдо тармоғи бош қароргоҳига енгил моторли самолёт келиб урилди. Маълум қилинишича, оқибатда самолётдаги йўловчи ҳалок бўлган. 

Кузатув камералари Piper PA-28-181 самолёти бино деворига урилганини қайд қилган. Самолёт учувчиси кабинадан чиқишга улгуриб қолган, у кабинани тарк этиши билан самолёт портлаб кетган. Бино ичидаги ҳеч кимга жабр етмаган. Самолётнинг бинога урилишини бино атрофидаги дарахтлар ва буталар енгиллаштирган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полиция етиб келган.

Таъкидланишича, Chico's Daycare аёллар учун дизайнерлик кийими ва пойабзал сотиш билан шуғулланади.