25 июнь эрталаб Япониянинг марказий қисмида 5,7 магнитудали зилзила юз берди.

Япония бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 07:02 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи Нагано префектурасида кичик чуқурликда бўлган.

Шунингдек, япон шкаласи бўйича 5 баллдан юқори бўлган зилзилалар 29 префектурада, жумладан, Исикава, Гифу, Тояма, Киото, Осака, Хёго, Сидзуока ва бошқаларда сезилиб турган. Токиода зилзила кучи бир баллга яқинни ташкил қилган. 

Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчилилар ҳақида хабар келиб тушмаган. Цунами ҳосил бўлиш хавфи ҳам йўқ.

Япония марказий қисмида Йокогама шаҳри ва Сидзуока префектураси ўртасидаги ҳудудда зилзиладан кейин электр энергия ўчиши туфайли тезюрар поездлар қатнови вақтинчалик тўхтаб қолган.