Асакада экспорт салоҳиятига эга мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Жамият 25 Июнь 2017 6991

Ўзбекистон заминида пишиб етиладиган сархил мева-чева ва сабзавотларга чет элларда талаб жуда катта. 

Асака тумани “Обод турмуш орзуси” фермер хўжалигида йилига 1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш салоҳиятига эга мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Хўжаликка 850 минг АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа асосида замонавий ускуналар чет элдан олиб келиб ўрнатилди.

Шу йилнинг март ойида Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Россия давлатининг Новосибирск ва Красноярск ўлкаларида бўлган чоғида тадбиркорларимиз маҳаллий ишбилармонлар билан мева-савбзавот етказиб бериш бўйича кўплаб шартномалар имзолаган эдилар. 

Корхонада фермер хўжалигининг мавжуд 200 гектар ер майдонида етиштирилган маҳсулотларидан ташқари, вилоятнинг Балиқчи, Шаҳрихон ва Андижон тумани деҳқон ва боғбонлари томонидан етиштирилган ҳосил қайта ишланади.

Ишлаб чиқариш объектининг ишга тушириш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

- Корхонамиз йилига 150 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Бельгия каби давлатлари билан экспорт бўйича шартномалар имзоланган, - дейди завод иш юритувчиси Муҳиддин Ғафуров. –Масканимизда 150 нафар иш ўрни яратилган ва келажакда бу рақамлар сони ортиб боради.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар