Британия консерваторлари мамлакат бош вазири ўзгаришини исташмоқда

Жаҳон 25 Июнь 2017 5003

Буюк Британиянинг Консерватив партияси аъзолари Тереза Мэйни мамлакат бош вазири лавозимидан четлатиш истагини билдиришди. Бу ҳақида 25 июнь куни The Times газетаси хабар берди. 

Консерваторларнинг фикрича, Мэйнинг ўрнига бу лавозимни амалдаги молия вазири Филип Хаммонд эгаллаши керак. Унинг ўринбосарлигига эса мамлакатнинг Brexit бўйича вазири Дэвид Дэвис тайинланиши керак.

Дэвид Дэвис. Фото: reuters

Шу билан бирга Хаммонднинг октябрь ойидаёқ ҳукмрон Консерватия партия раиси этиб тайинланиши мумкинлиги қайд қилинди. Фақат бир шарт билан - у икки йилдан кейин Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этади. 

"Ўйлашимча, Филип Хаммонд -  олдиндаги икки йилга энг муносиб номзод, Дэвис эса Brexit билан шуғулланади", - деди партия вакилларидан бири.

Манбада келтирилишича, Хаммонднинг бош вазир лавозимига тайинланиши евроскептикларга ёқмаслиги мумкин, чунки улар Ҳаммонднинг диққатни миграция назорати эмас, бизнес ва ишчи ўринларга қаратган ҳолда Brexit'ни амалга ошириш талабларига шубҳа билан қарашади. 

Бош вазирликка эҳтимолий номзодлар орасида шунингдек Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон  номи ҳам келтирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар