Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған муқаддас Рамазон ойи якунига бағишланган Ҳайит намози вақтида ҳушидан кетди. CNN Turk якшанба куни шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, Истанбулнинг Оташехир туманидаги Мимар Синан масждида ўқилаётган Ҳайит намози вақтида кутилмаганда турк раҳбарининг қонидаги қанд миқдори ошиб кетган ва у ҳушини йўқотган.

Шифокорлар унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишган, шундан сўнг давлат раҳбари ўзига келган.