Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади

Жаҳон 25 Июнь 2017 8180
Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған араб давлатларининг дипломатик зиддиятни бартараф этиш борасида Қатарга қўйган талабларининг ўринсизлигига доир позициясини қўллаб-қувватлади. Reuters агентлиги якшанба куни шу ҳақида хабар берди

"Улар бизга ўз талаблари бўйича мурожаат қилишмаган бўлса-да, Қатардан ўз қўшинларини олиб чиқишини сўраш Туркияга нисбатан ҳақоратдир", - деди Эрдўған. 

Бундан аввал Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни тиклашга доир талабларини имконсиз деб топиб, уларнинг терроризмга қарши курашишга ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқлиги, мақсад - мамлакат суверенитетини чеклашдан иборат эканини билдирган эди. 

Қатар билан дипломатик муносабатларни узиб қўйган Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср алоқаларни тиклаш учун Доҳага 13 шарт қўйди. Олинган маълумотларга кўра, талаблар орасида - Эрон билан дипломатик алоқаларни чеклаш, Al Jazeera телеканалини ёпиш, Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва мамлакатдаги турк ҳарбий базасини бартараф қилиш кабиларни қайд этиш мумкин. Бундан ташқари, Қатар бу мамлакатларга пулли компенсация тўлаши зарур бўлади. Бу талаблар рўйхати Қатарга Кувайт томонидан етказилган. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар