Испаниянинг Андалусия вилоятида авж олаётган ўрмон ёнғинлари туфайли 2 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинди. Маълум қилинишича, ёнғин вилоятнинг катта қисмига ёйилиб кетган, жумладан Доньяна табиат боғини ҳам қамраб олган.

Қутқарув хизматлари "Парадор" меҳмонхонасида яшаётганларни ҳамда яқин орадаги ферма ва посёлкалар ҳамдан кемпингда 1,5 минг кишини олиб чиқишган. 

Ёнғинни ўчиришда 19 та амфибия-самолёт, вертолётлар ҳамда 10 та ўт ўчириш расчёти иштирок этмоқда. 

Шунингдек, Каталонияда ҳам ўрмонлар ва қишлоқ хўжаликлари ёнмоқда. Барселона атрофидаги ҳудудда 150 гектар майдондаги экинлар йўқ бўлган. 

Бир ҳафта аввал қўшни Португалияда кузатилган кучли ёнғин туфайли 70 га яқин одам ҳалок бўлганди.