Корея урушининг 67 йиллиги КХДРда оммавий аксиламерика намойишлари билан бошланди, Жанубий Кореяда эса АҚШ билан иттифоқни мустаҳкамлаш истаги билдирилди. Марказий телеграф агентлиги шундай хабар билан бўлишди. 

Пхеньян Аҳоли қўмитаси раиси урушнинг 67 йиллиги муносабати билан КХДРни "ўзининг ядровий қуролларидан фойдаланиб, таҳдиддан бошқасини билмайдиганларни йўқ қилиш"га тайёр "ҳақиқий ядровий держава" деб атади. 

Жанубий Корея раҳбари ушбу сана муносабати билан АҚШ билан иттифоқни янада кучайтирмоқчи эканини маълум қилди. 

"Мен Америка президенти билан музокаралар давомида Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги иттифоқни кучайтиришга ҳамда КХДРнинг ядровий муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қиламан", - дейилади Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Facebook'даги саҳифасида.