Англиянинг шимоли-шарқидаги Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида масжид олдига Ҳайит намози учун йиғилганлар устига автомобиль бостириб келди. The Daily Mail шу ҳақида хабар берди.

"Ньюкаслдаги масжид ёнида диний байрамни нишонлаш учун йиғилган одамлар устига автомобиль бостириб келди", - дейилади хабарда. 

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳужум натижасида 5 киши жабрланган.