РФ президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ давлат раҳбари Дональд Трамп мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлашди. Бу ҳақида раҳбарият матбуот хизматлари хабар берди

"Рамазон ҳайити - ислом издошлари асрлар давомида нишонлаб келадиган энг асосий диний байрамлардан бири. У Муқаддас Рамазон ойини якунлаб, чуқур ахлоқий аҳамият касб этади, у ўзида янгиланиш қувончи, мукаммалликка интилиш, эзгулик қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш кабиларни ифодалайди", - дейилади табрикда. 

Шунингдек Путин мамлакатдаги диний ташкилотларнинг фаолияти самимий ҳурматга лойиқ эканини таъкидлади. 

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам мусулмонларни ушбу муқаддас байрам билан табриклади.

"Муқаддас Рамазон ойида АҚШ мусулмонлари ҳам эзгу ва хайрли ишларда бутун дунё мусулмонларига қўшилиб қолишади", - дейилади Оқ уй мурожаатида. 

Трампнинг сўзларига кўра, Ийд-Ал-Фитр "раҳмат, меҳр-шафқат ва эзгуликнинг нақадар муҳимлигини ёдга солади".

"АҚШ бутун дунё мусулмонлари билан бир қаторда бу қадриятларга содиқлигини ифодалайди", - дейилади табрикда. 

Бундан ташқари, АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон ҳам мусулмонларни ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этди.