"Формула-1" автопойгасининг Red Bull жамоаси аъзоси, австралиялик пойгачи Даниэль Риккьярдо Бокуда ўтган Озарбойжон Гран-присининг илк ғолиби бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб "Mercedes"дан финляндиялик пойгачи Вальтери Боттас, учинчи бўлиб "Williams" аъзоси, канадалик Лэнс Стролл етиб келди. Эътиборлиси, Боттас Строллдан шундоқ марра чизиғи олдида ўтиб кетди.

Умумий жадвал етакчиси, "Ferrari" вакили Себастьян Феттель пойгани бешинчи бўлиб, чемпионлик учун курашда унинг асосий рақиби, "Mercedes" вакили Льюис Хэмилтон эса олтинчи бўлиб якунлади.

Пойгада иштирок этган 20 пойгачидан фақатгина 13 нафари маррага етиб кела олди.

Боку босқичи кўплаб қувиб ўтишлар ва тўқнашувлар билан кечди. Пойга 23-даврада кўплаб болидлар ишдан чиққани сабабли тўхтатиб қўйилди.